Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими қамоққа олинди
3-саҳифа
−
21 Октябрь 2022 21437 1 дақиқа
Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худойбердиев ва яна бир қанча мансабдор шахслар 5 та ҳолат бўйича давлатга 19,7 млрд сўм моддий зарар етказганликда айбланиб қамоққа олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бош прокуратура томонидан мазкур шахсларнинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятлар аниқланган.
Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев ва бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь