Теракт уюштиргани айтилган тожикистонликлар яшаш жойида экани маълум бўлди
Олам
−
23 Март
81987Москвадаги терактдан сўнг Telegram-каналларда маълумотлари тарқалган Тожикистоннинг уч фуқароси “Крокус” даги отишмада иштирок этмаган. Айни пайтда улардан иккитаси ўз юртида, бири эса Самарада ишлайди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ривожиддин Исломов ва Махмадрасул Насриддинов 2023 йил 26 ноябрь куни Россиядан Тожикистонга келган ва ҳозирда яшаш жойида. Ички ишлар бўлими ҳатто уларнинг суратини ҳам илова қилган.
Яна бир исми-шарифи келтирилган мамлакат фуқароси Рустам Назаров эса Самара шаҳрида таксичилик қилаётгани айтилган.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардан кейин, мамлакат полицияси дарҳол гумонланувчилар билан суҳбат ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда “Крокус”да теракт уюштирганлар Тожикистон фуқаролари экани ҳақида хабар пайдо бўлди. Шундан сўнг, Тожикистон ТИВ ОАВ вакилларига мурожаат қилиб, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.
LiveБарчаси