Telegram иккита янги веб-версияни ишга туширди 

Технология

image

Telegram мессенжери бир вақтнинг ўзида иккита янги веб-версиясини ишга туширди. Бу ҳақда лойиҳа веб-сайтида айтилган.  

Ишлаб чиқувчилар майда-чуйда нарсаларга вақт сарфламасликка қарор қилди ва бир вақтнинг ўзида иккита версияни яратди: иш столи ва мобиль қурилмалар учун. 

Иккала версия ҳам машҳур платформанинг аксарият хусусиятларини сақлайди. 

"Сиз Telegram дастурининг иккита янги тўлиқ ишлайдиган веб-версиясини синаб кўришингиз мумкин - иккаласи ҳам анимацион стикерларни, қоронғу режимни, чат папкаларини ва бошқаларни ўзида сақлайди", дейилган хабарда. 

Telegram маълумотларига кўра, компания "ички рақобатга ишонгани" учун иккита версия ишлаб чиқилган. 

Таъкидланишича, ушбу дастурлар компьютерлар ва смартфонларда бир хил даражада яхши ишлайди. 

Бундан ташқари, Telegram дастурлар дўконидан олиб ташланганда фойдаланувчилар мессенжерни браузер орқали очишлари мумкин бўлади. 

Аввалроқ, Telegram мессенжерида ҳар қандай чатдаги хабарларни автоматик равишда ўчириш имконини берувчи функция яратилгани ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот ўрнида, Telegram иловаси 2013 йилда "ВКонтакте" ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров томонидан тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram

Баҳолаганлар

990

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг