Telegram мессенжерида янги функция пайдо бўлди 

Технология 18637
image

Telegram мессенжерида ҳар қандай чатдаги хабарларни автоматик равишда ўчириш мумкин бўлди. Бу ҳақда мессенжер блогида хабар берилган. 

Таъкидланганидек, энди барча мессенжер фойдаланувчилари ҳар қандай чатда хабарларни автоматик равишда ўчира олади. 

Ушбу режимда хабарлар юборилгандан 24 соат ёки етти кун ўтиб йўқолиши мумкин бўлади. 

Бундан ташқари, энди гуруҳлар ва каналларга таклиф қилиш учун вақтинчалик ҳаволаларни, шунингдек, телефоннинг асосий экранидаги чатларга тез кириш учун виджетларни ҳам автоматик равишда ўчириш мумкин. 

Шунингдек, энди Telegram'даги гуруҳлар иштирокчилари сони ҳам чекланмайди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1139
Рейтинг: 3
Теглар
t
×