Telegram бир кунда қарийб 254 минг канал ва гуруҳни блоклади
Олам
−
16 Февраль 1710 2 дақиқа
Telegram бир кун ичида 253 989 минг зўравонликка ундаш, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари тарқатиш ва ноқонуний маҳсулотлар савдоси каби хизмат шартларини бузган канал ва гуруҳни блоклади. Бу ҳақда мессенжернинг расмий сайтида хабар берилди.
Хабар қилинишича, Telegram 2026 йилда жами 7 млн 267 299 гуруҳ ва канални блоклаган. 2015 йилдан бери назорат тизими фойдаланувчиларидан келадиган шикоятларни автоматик таҳлил қиладиган дастурлар билан бирга ишлайди, яъни одамлар билдирган муаммоларни технология ёрдамида тезроқ аниқлайди. 2024 йил бошидан эса бу жараён янада кучли сунъий интеллект воситалари билан яхшиланиб, қоидабузарликларни аниқлаш тезлиги ва аниқлиги оширилган.
Telegram болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари (БЖЗМ)га нисбатан ноль толерантлик сиёсатини қўллайди. 2018 йилдан бери очиқ кўринишдаги тасвирлар автоматик тарзда модераторлар томонидан тақиқланган БЖЗМ маълумотлар базаси билан солиштиради.
2024 йилда бу маълумотлар базаси Internet Watch Foundation каби ташкилотларнинг маълумотлари билан кенгайтирилган. Telegram БЖЗМ контентини олиб ташлаш бўйича ҳар куни шаффофлик ҳисоботларини эълон қилади. 2026 йилда 77 472 гуруҳ ва канал БЖЗМ билан боғлиқ материаллар сабабли блокланган.
Telegram 2016 йилдан бери терроризмга оид контентни олиб ташлаш бўйича ҳар куни ҳисобот беради. 2022 йилдан бери Telegram, Глобал экстремистик ғоялар билан кураш маркази билан ҳамкорликда фаолиятини сезиларли даражада кучайтирган. Бу ҳамкорлик орқали мессенжер модераторлари 200 миллиондан ортиқ терроризмга оид контентни олиб ташлаган. 2026 йилда эса 27 282 террор билан боғлиқ ҳамжамият блокланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram рекорд даражада кўп – 519 645 та канал ва гуруҳни блоклагани ҳақида хабар берилган эди.
Эъзоза Олимова
Live
БарчасиШайхонтоҳур туманида хонадон ёнмоқда
16 Февраль