Телефон ўғриси 5 йилга “кесилиши” мумкин

Жамият

image

Фарғона шаҳрида талончилик содир этган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 январь куни соат 01:00 ларда фуқаро А.А. кўчада кетаётган вояга етмаган шахсга нисбатан енгил зўравонлик ишлатиб, қўлидаги 300 АҚШ долларлик мобил телефонини тортиб олган. Шундан сўнг безори ҳодиса жойини тарк этиб, яширинади. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Жиззахда бир дона телефонни бир неча маротаба сотмоқчи бўлган шахснинг қилмиши фош этилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона Телефон ўғриси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг