3 кишини чув туширган шахс қўлга олинди

Жамият

image

Жиззахда бир дона телефонни бир неча маротаба сотмоқчи бўлган шахснинг қилмиши фош этилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи Н.М.га ижтимоий тармоқда “444” номли фойдаланувчи бир дона “IPhone 8+” телефонини сотмоқчи бўлиб, ўзининг банк картасига 1 750 000 сўм миқдорида пул ўтказишни сўраган. Пуллар ўтказилгандан сўнг у сирли тарзда ғойиб бўлган.

Шунингдек, ушбу туманда яшовчи 2 нафар фуқарога ҳам “444” номли фойдаланувчи ўша телефонни сотишини айтган. Уларнинг 1 800 000 сўм ва 1 860 000 сўм миқдоридаги пулини ўзлаштириб, ғойиб бўлган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқароларнинг пулларини талон-торож қилган шахс Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи Р.Д. эканлиги аниқланган.

Р.Д. фуқаролардан фирибгарлик йўли билан пулларни олиб, онлайн қимор ўйинларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Макур ҳолат юзасидан Р.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг