Телефон талашган ака укасининг қотилига айланди
Жамият
−
21 Август 2019
6580Кеча, 20 август куни Олмалиқ шаҳрида ўзаро жанжал натижасида ака укасининг қотилига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Олмалиқ шаҳар, Абдулла Қаххор кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро М.А. укаси 2001 йилда туғилган А.А. билан уяли телефон аппаратини талашиб қолиб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.
А.А. отаси томонидан шифохонага олиб борилаётган вақтда, йўлда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси