Текин пишлоқ қопқонда бўлади ёхуд Россия Туркманистонга 8 мингта дарслик совға қилди
Олам
−
28 Февраль 2023
9006Россотрудничество “Таълимни ривожлантириш” давлат дастури доирасида бугун, 28 февраль куни рус-туркман номидаги ўрта мактаб учун 8 мингдан ортиқ дарсликларни топширди. Бу ҳақда ТАСС Россиянинг Туркманистондаги элчихонаси биринчи котиби, “Россотрудничество”нинг республикадаги вакили Юлия Зайцевга таяниб хабар берди.
“Россотрудничество ушбу дастурнинг оператори бўлиб, у мавжуд бўлган дунёнинг барча мамлакатларига ўқув ва услубий адабиётларни етказиб беради. Пушкин мактаби учун биз федерал давлат таълим стандартига жавоб берадиган дарсликлар олиб келдик, биз 8000 дан ортиқ нусхани совға қилдик. Ҳаммаси мутлақо бепул, бу Россиянинг Туркманистонга совғаси”, дейди у.
Зайцева ушбу дарсликлар қабул қилингандан сўнг мактабда эски ўқув қўлланмаларини алмаштириш бўйича аудит ўтказилишини таъкидлади.
“Мактаб билан мен ҳам дарсликларга қўшма ариза бердик, йил охиригача кутамиз”, дея қўшимча қилди суҳбатдош.
Мактаб 2002 йилда ташкил этилган. 2009 йилда унинг янги биноси қурилди, унинг очилиш маросимида Туркманистоннинг ўша пайтдаги Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин иштирок этди. Ҳозир мактабда 1,5 мингга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда.
LiveБарчаси