ТДЮУда контракт миқдори камайтирилди
Жамият
−
20 Июнь 2020
28219Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдори пасайтирилди. Бу ҳақда муассаса расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, университет кенгаши 2020/2021-ўқув йилида тўлов-контракт миқдорини олдинги ўқув йилидаги тўлов миқдоридан арзонлаштирган ҳолда белгилашга қарор қилишган.
Тошкент давлат юридик университети бакалавриати ва магистратурасида 2019/2020 ва 2020/2021 ўқув йиллари учун белгиланган тўлов-контракт миқдорлари тўғрисида таққослама маълумот (сўмда)
Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йилидан ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига олий таълим муассасалари тўлов-контракт миқдорини ўзи белгилайди.
Маълумот учун, бугундан Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди. Қабул бир ой давом этади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15