Ўзбекистонда ОТМга кириш учун ҳужжат топшириш бошланди

Жамият

image

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш бошланди. Қабул жараёни 1 ой 20 июлгача давом этади.

Ҳужжатлар тўлиқ онлайн шаклда топширилади. Бунинг учун иккита платформа ишлаб туради:

•    Давлат тест марказининг сайти (abitur.dtm.uz);
•    Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

Шунингдек, жорий йилдан абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланган:

бакалавриат:

кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;

кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

магистратура – 10 425 нафар.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги имтиҳонларда 2 та фандан тест топширилади. Шунингдек, имтиҳон жараёнлари 2 сменада эмас, балки 3 сменада амалга оширилиши режалаштирилган.

Имтиҳонларни 25 июлдан 20 августгача ўтказиш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон қабул

Баҳолаганлар

464

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг