ТДТ Бош вазирлари Бакуда йиғилди
Олам
−
02 Апрель 2276 1 дақиқа
Бугун, 2 апрель куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Бош вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Report” хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур учрашув Туркий давлатлар ташкилоти ҳукумат раҳбарларининг иккинчи йиғилиши бўлиб, Баку шаҳридаги Гулистон саройида ўтказилган.
Унда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Туркия Президентининг ёрдамчиси Жавдат Йилмаз, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Отагулиев, Шимолий Кипр Турк Республикаси бош вазири Унал Устел ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилган.
Ушбу учрашув давомида иштирокчилар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт ва логистика соҳаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, йиғилиш якунида қўшма баёнот қабул қилинган.
Қайд этиш жоиз, Туркий давлатлар ташкилоти ҳукумат раҳбарларининг биринчи йиғилиши 2025 йил 18 сентябрь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашганди.
Live
Барчаси