Тайвань Хитой шимолидаги ракета синовларини кузатиб бормоқда
Олам
−
13 Июль
3947Хитойнинг шимолий Ички Мўғулистон ҳудудида ракета синови ўтказилмоқда. Унинг “тўлқинлари”ни Тайвань кузатиб бормоқда. Бу ҳақда оролдаги мудофаа идораси хабар берди.
“Тайван Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари шай ҳолатда эканлигини маълум қилди”, деб хабар қилди “Reuters”.
Вазирлик Тайвандан тахминан 2000 км узоқликда жойлашган Ички Мўғулистонда Хитой ракета кучлари томонидан эрталаб соат 4:00 дан бери “бир нечта синов тўлқинлари” аниқланганини маълум қилди.
“Тайвань кучлари воқеалар ривожини доимий равишда кузатиб боради ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳушёр ҳолатда”, дейилади вазирлик баёнотида қўшимча тафсилотлар берилмаган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тайвань ороли яқинида Хитой Халқ озодлик армиясининг яна 26 та самолёти пайдо бўлганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси