Тайванга 26 та Хитой самолёти яқинлашди

Олам

image

Тайвань ороли яқинида Хитой Халқ озодлик армиясининг яна 26 та самолёти пайдо бўлди. Бу ҳақда орол мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, самолётларнинг парвозлари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да бошланган. Улар орасида J-16 қирувчи самолётлари, Y-8 кўп мақсадли самолётлар ва дронлар бор эди. Ҳисоботда таъкидланишича, 24 та ҳаво нишони Тайваннинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирган.

Эрта тонгда вазирлик сўнгги 24 соат ичида орол яқинида Хитой Халқ озодлик армиясининг 18 та самолёт ва 6 та кемаси кўринишини қайд этгани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Хитой Тайвань яқинида икки кун давом этган ҳарбий машқлар ўтказганди. Пекин Тайвань раҳбариятининг сепаратистик баёнотлари учун жазо эканини айтган машғулотларда 111 та самолёт ва ўнлаб кемалар иштирок этди. Шу ой бошида эса АҚШ Давлат департаменти Тайванга F-16 қирувчи самолётлари учун 300 миллион долларлик эҳтиёт қисмларни сотиш имкониятини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг