Тайсон яна рингга чиқади. Унинг кейинги рақиби ким бўлиши мумкин?

Спорт

image

Оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд 2021 йилда Майк Тайсонга қарши рингга кўтарилишга яқин турибди. Бу ҳақда “Метро” нашри ёзмоқда.

“Агар мендан Тайсон билан яна рингга чиқиш сўралса, ҳа дейман. Битимга яқин турибмиз. Ўйлайманки, иккаламиз ҳам курашмоқчимиз. Шундай ҳам бўлади”, дейди Холифилд.

Маълумот ўринда, 58 ёшли Холифилд охирги марта 2011 йилда Браян Нилсенга қарши рингга кўтарилган. Ушбу жангнинг ўнинчи раундида Холифилд рақибини мағлубиятга учратганди.

Эслатиб ўтамиз, Холифилд Майк Тайсонга қарши аввал ҳам рингга чиққан. 1996 йилда бўлиб ўтган ўша жангда Холифилд Тайсонни техник нокаут учратган эди.

Тайсон эса сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида бошқа бир афсона Рой Жонс билан жанг қилган эди. 8 раунд давом этган жангда дурранг қайд этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рой Жонс Тайсон

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг