“Тайсон”нинг “тошбақа”си жарима майдонига қўйилди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 9 май куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида “Ўзбек Тайсон” номи билан танилган ММА жангчиси Жасурбек Жўраев ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатлангани учун унинг  “тошбақа” лақабли машинаси жарима майдонига қўйилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Жўраев бошқарувида бўлган Kia Sonet кўрилган чоралар натижасида тўхтатилган. Ҳайдовчидан ЙПХ ходимига бўйсунмай ҳаракатланганининг сабаби сўралганда, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.

“Яқинда “права” оламан. Ҳозир машғулотлар ва спорт билан бўлиб вақт тополмадим, улгуролмаяпман. Қонун ҳамма учун бир хил. Қилган ишимдан афсусдаман, ҳеч кимга тавсия бермайман”, деган “Тайсон”.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Тайсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг