Расмий Москва ракеталар бўйича битимдан чиққанлигини эълон қилди
Олам
−
05 Март 2019
6674Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин расмий Москва томонидан Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бажарилишини тўхтатишга доир фармонни имзолаган.
Давлат раҳбари “Россия федерацияси халқаро шартномалари тўғрисида” Федерал қонунининг 37 моддаси 4 бандига асосан, АҚШнинг 1987 йил 8 декабрда Собиқ Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасида имзоланган Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномага кўра ўз мажбуриятларини бузганлиги учун, мазкур битимни бажарилишини тўхтатиб туришга қарор қилган.
Ушбу фармоннинг биринчи бандига мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлиги битим иштирокчиларини ҳисобланган АҚШни, битимнинг бажарилиши тўхтатилиши тўғрисида хабардор этади.