“Tashkent City”даги 6 та янги кўчага номлар таклиф қилинди
Жамият
−
20 Октябрь 2019 14789 1 дақиқа
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Тошкент шаҳар ҳокимининг “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга ном бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Пойтахт ҳокимлиги халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига “Tashkent City” ҳудудидаги олтита янги, номсиз кўчаларга ном бериш бўйича таклиф киритган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1-номсиз янги кўча — Янги Тошкент кўчаси;
2-номсиз янги кўча — Янги Тошкент тор кўчаси;
3-номсиз янги кўча — Ўқчи кўчаси;
4-номсиз янги кўча — Заргар кўчаси;
5-номсиз янги кўча — Хадра кўчаси;
6-номсиз янги кўча — Хадра тор кўчаси.
Порталда эълон қилинган қарор лойиҳаси бўйича муҳокамалар 2 ноябрга қадар давом этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь