Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги мигрантларни намойишлар бўйича огоҳлантирди

Жамият

image

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний намойишларда қатнашмасликка чақирди.

“Сўнгги кунларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий номойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрайди”, дейилади хабарда.

Бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 ва 31 январь кунлари Россия шаҳарларида мухолифатчи Алексей Навальнийни озод қилинишини сўраб оммавий намойишлар ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант намойиш

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг