Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 26 май куни Мирвоҳид Мирилёсович Азимов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори имзоланди.

Бугун, 26 май куни Мирвоҳид Азимов Ташқи ишлар вазирлиги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари сифатида таништирилган.  У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун, Мирвоҳид Азимов Тошкент шаҳрида туғилган, 46 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2003 йилда халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражаси билан тамомлаган, юридик фанлари номзоди. У Ташқи ишлар вазирлигида 23 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Тўрт йил давомида Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. 2012 йилдан 2020 йилгача Ташқи ишлар вазирлигининг юридик бўлимини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ориф Бўтаев Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи ишлар вазири Мирвоҳид Азимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг