Шавкат Мирзиёев ТДТнинг ўзбекистонлик янги бош котибини қабул қилди

Local

−

image

Бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга амалий ташриф доирасида Туркий давлатлар ташкилотининг янги тайинланган бош котиби Мирвоҳид Азимовни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давомида жорий йил 11 ноябрдан ўз лавозимига киришаётган Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби олдида турган устувор вазифалар, Ўзбекистон ва ташкилот ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган ТДТ саммитига пухта тайёргарлик кўриш, уни юқори ташкилий савияда ва мазмунли ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Учрашув якунида давлат раҳбари Мирвоҳид Азимовни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби сифатидаги фаолиятига муваффақиятлар ва самарали натижалар тилаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends