Ташиевга суиқасд қилишга уринишди. Гумонланувчи қўлга олинган (видео)
Олам
−
20 Ноябрь
11504Қирғизистон хавфсизлик хизмати ходимлари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевга суиқасд уюштиришда гумонланувчи шахсни қўлга олди. Бу ҳақда қўмита хабар берди.
Унга кўра, Қамчибек Ташиевга суиқасд уюштиришни бошқарган уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси “Бостеринский” лақабли, Руслан исмли шахс экани гумон қилинмоқда.
Разведка хизмати маълумотларига кўра, “Бостеринский”нинг жиноий шериги таниқли жиноий авторитет Қамчибек Кўлбоевнинг яқин сафдошларидан бири бўлган ва Иссиқкўл вилоятининг Бўстери қишлоғида қоровуллик қилган. Бундан олдин эса улар талончилик ва қотилликка айбланиб судланган.
Қолаверса, Тўғул туманида уюшган жиноий гуруҳ таркиби ва унда иштирок этишда гумон қилинган шахслар ҳам қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистонда оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга алоқадорликда гумонланган етти киши қўлга олинганди.
Жасмина Расулова
LiveБарчаси