“Таша-яша”. Назарбоевнинг олигарх қудаси озодликка чиқди

Олам

image

Олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ кейин жазосининг ўталмаган қисми озодликни чеклаш билан алмаштирилган қозоғистонлик олигарх Қайрат Боранбоев озодликка чиқди. Бу ҳақда “Информбюро” Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Аниқлик киритилишича, олигарх жазосининг қолган қисмини яшаш жойида ўтайди. У шу йилнинг 6 ноябрь куни уйига жўнаб кетган.

"Муассаса маъмурияти маҳкумга пробация назоратини рўйхатга олиш ва ўтказиш йўналиши ва вақти кўрсатилган ҳолда жазони ўташ жойига жўнаб кетиш тўғрисида буйруқ берди. У ерга уни тавсифловчи материаллар ҳам юборилади”, дейилади баёнотда.

Маълумот учун, таниқли қозоқ олигархи, McDonald’sʼнинг Қозоғистон, Россия ва Беларусдаги франшизаси эгаси Қайрат Боранбаев Қозоғистоннинг энг бой одамларидан бири, мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қудаси ҳисобланади. Боранбаевнинг қизи Назарбоевнинг набираси Ойсултонга турмушга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Остона жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми билан Қайрат Боранбаевнинг мол-мулки мусодара қилиниб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилганди. 

Боранбаев 2022 йил март ойи ўрталарида ҳибсга олинган эди. 2023 йил 31 март куни Остона суди Боранбаев ва унинг иккала шеригини ҳам газ етказиб бериш вақтида “Qazaq Gaz” миллий компаниясидан йирик миқдордаги маблағларни ўғирлаганликда айблаб, саккиз йилга ўртача тартибли колонияга ҳукм қилган. Бироқ июль ойи бошида ҳукм Остонадаги жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан бекор қилинган. Август ойида эса Боранбаевнинг адвокати Данияр Канафин унинг ҳимоясидаги шахс айбини тан олгани ва етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш масаласида тергов билан ҳамкорлик қилмоқчилигини билдирган.

Аввалроқ Қайрат Боранбоев ўз ихтиёри билан қиймати 1,4 миллиард тенге (тахминан 3 миллион доллар) дан ортиқ бўлган “Comfort Hotel Astana” меҳмонхона мажмуасини давлат ҳисобига ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Қайрат Боранбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг