Тарихий миссия: Хитой Ойда тупроқ йиғиш учун зондни ишга туширди
Технология
−
04 Май
4329Хитой тарихда биринчи марта Ойнинг нариги томонидан тупроқ намуналарини йиғиб, уларни Ерга қайтарадиган учувчисиз космик кемани учирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Хитойнинг энг катта ракетаси Хайнань жанубидаги Вэнчань сунъий йўлдошини учириш марказидан оғирлиги 8 тоннадан ортиқ бўлган “Чанъэ-6” зонди олиб учирилди. Зонд ракетадан ажралиб чиққач, Ой орбитасига етиб бориш учун тўрт-беш кун керак бўлади.
“Чанъэ-6” Ойда доимий тадқиқот станциясини яратиш бўйича узоқ муддатли лойиҳанинг бир қисмидир. Бундай станциянинг қурилиши Хитой ва унинг ҳамкорларига коинотни чуқур ўрганиш учун форпостга айланади.
Хитойнинг Ойни тадқиқ қилиш лойиҳасининг бош конструктори У Вейрен 2024 йил апрель ойида бўлиб ўтган Хитой космик конференциясида Халқаро Ой Тадқиқот Станциясининг "таянч модели" 2035 йилгача қурилишини маълум қилган.
Шундай қилиб, Хитой бундай йирик ташаббусни амалга оширган биринчи давлат бўлди.