Тарихда илк бор ўзбекистонлик сумочи Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик спортчи Дурдона Абдужабборова сумо бўйича 25-жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Бу Ўзбекистоннинг ушбу спорт тури бўйича халқаро майдондаги илк ютуғи бўлди.

Абдужабборова ўз тоифасида Эстония, Польша ва Украинадан келган рақиблари билан ўтказилган жангларда иккита ғалаба ва иккита мағлубият қайд этди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Абдужабборовадан ташқари Ўзбекистон шарафини Абдуқодир Усмонов (80 килограммгача), Маҳмуджон Максудов (115 килограммгача) ва Фаридахон Тўлашова (73 килограммгача) ҳимоя қилди.

Маълумот ўрнида, Польшанинг Кротошин шаҳрида 7−8 сентябрь кунлари бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 33 давлатдан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Дурдона Абдужабборова сумо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг