Танзила Норбоева 63 ёшни қаршилади
Жамият
−
24 Июль 2019
12972Хабарингиз бор, бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 62 ёшни қаршилади. Айни вақтда Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан кўплаб давлат раҳбарлари, сиёсатчилар табрикларини йўлламоқда.
Бугун, 24 июль куни нафақат Шавкат Мирзиёевнинг, балки Республика раҳбариятидаги иккинчи шахс – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Камоловна Норбоеванинг ҳам таваллуд куни. Танзила Норбоева 63 ёшни қаршилади.
1956 йилда Андижонда туғилиб 70-йиллар ўрталарида Тошкентга келган Норбоевани таниган-билганлар таниш-билишсиз жамиятда ўз ўрнини топишга қаттиқ ҳаракат қилганини айтишади. У 1981 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1975-1995 йиллари Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори, кейинчалик турли даражалидаги давлат органларида масъул лавозимларда ишлаган.
1995-2010 йиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири, Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуаси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2010-2016 йиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
2016 йилдан 2019 йилнинг 21 июнига қадар Ўзбекистон Республика Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.
Оилали, 2 нафар қиз фарзанди бор.
Норбоева қатъиятли аёл. У Хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлиб ишлаган оз фурсат ичида Ўзбекистоннинг юзидаги қора доғ – пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилади, деган тамғани олиб ташлаш учун анча курашди. Океан ортига бориб, маъруза қилди. Вилоятларни кезиб, аёлларнинг оғир меҳнат шароити, қийинчиликларга тўла турмуши, рўзғори билан танишди. Президентнинг ишончини оқлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь