Танишини Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида 22 ёшли аёл 20 ёшли танишини Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ Оҳангарон шаҳар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбирда Оҳангарон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган аёл (Ҳ.Т.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 2004 йилда туғилган аёл (З.О.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. 

Маълум бўлишича, аёлни Истанбулда Туркия фуқаролари кутиб олиши зарур бўлган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган 44 ёшли аёл Туркияда ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг