Таниқли ўзбек журналисти оламдан ўтди
Жамият
−
20 Май 2019
8573Таниқли ўзбек журналисти Бахтиёр Мансуров 73 ёшда оламдан ўтди.
Бахтиёр Мансуров 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тугатган. Ўзбекистон журналистлари уюшмаси аъзоси.
1963 йилдан бери Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида турли лавозимларда самарали меҳнат қилган. У ўзининг самарали ижодий фаолияти даврида “Тўлин ой чиққан кеча”, “Ҳаёт – бу синов”, “Одамийлик ўлмасин”, ”Савоб умидида”, “Оқибат” каби ўнлаб китоблар ёзган.
QALAMPIR.UZ нашри иждий жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь