Таниқли рус боксчиси солиқлардан қарздор бўлиб чиқди
Спорт
−
05 Март
2948Бокс бўйича ярим оғир вазнда (79,4 кг гача) собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев солиқ тўламагани учун қарздор бўлиб қолди. Бу “Mash” Telegram-канали хабар берди.
Манбага кўра, россиялик боксчи Федерал солиқ хизматидан 21,2 минг рубль қарздор. Шунингдек, Бетербиевнинг Россия Федерацияси ҳудудида бизнеси йўқлиги маълум бўлди.
Артур Бетербиев 40 ёшда. Боксчи 2014 йилда профессионал дебют қилган. Ҳаммаси бўлиб 21 та ғалаба (20 таси нокаут билан) ва битта мағлубият қайд этган. Февраль ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган сўнгги жангида Бетербиев ҳакамлар қарори билан ҳамюрти Дмитрий Биволга ютқазиб қўйганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бетербиев ва Бивол ўртасидаги учинчи жанг Москва шаҳрида ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси