Таниқли немис футболчиси Қатар клубига ўтади
Спорт
−
18 сентябр 2023 4269 1 дақиқа
Германиялик футболчи Юлиан Дракслер фаолиятини Қатарнинг “Ал-Аҳли” клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 29 ёшли ярим ҳимоячи Қатар клубида тиббий кўрикдан ўтган ва жамоа у билан 2025 йилнинг июнигача шартнома имзолайди.
Қайд этилишича, ПСЖ немис футболчиси учун 20 миллион евродан кўпроқ пул олади.
Дракслер ўтган мавсумни ижара асосида “Бенфика”да ўтказганди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август