“Ал-Аҳли” туркиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

Спорт

image

“Аталанта” клубининг ҳимоячиси Мериҳ Демирал Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси футболчисига айланди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Маълум қилинишича, 25 ёшли туркиялик футболчи Саудия клуби билан 2026 йилнинг ёзига қадар, 3 йиллик шартнома имзолаган. Мазкур келишув суммаси 20 миллион евро бўлиб, Демирал мавсум охиригача яна 10 миллион евро бонус олади. Шунингдек, Италиянинг “Ювентус” клуби ҳам ушбу трансфердан 10 фоиз (2 миллион евро) улуш олади.

“Мериҳ Демирал расман “Аталанта”дан “Ал-Аҳли”га трансфер қилинди. У аллақачон тиббий кўрикдан ўтган”, дейди Романо.

Маълумот учун, Демиралнинг “Transfermarkt” порталидаги нархи ҳам 20 миллион еврони ташкил қилар эди. У эндиликда “Ал-Аҳли”даги уч йиллик шартнома даври мобайнида йилига 13 миллион евродан ишлаб топади. Туркиялик ҳимоячи 2022/2023 йилги мавсумда “Аталанта” учун барча турнирларда 30 ўйин ўтказди ва битта гол га муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аталанта Ал-Аҳли Мериҳ Демирал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг