Роналду бир шарт эвазига “Ал-Наср”ни тарк этмаслиги мумкин
Спорт
−
05 Май
14400Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия клуби жорий мавсум ОЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолса жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Ал-Шарқ” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Ал-Аҳли” Элит лигани ютганидан сўнг, Саудия чемпионатида 3-ўринни олган жамоа учун мусобақа эшиклари ёпилди. Энди фақатгина Саудия Арабистони Про -лигасида чемпион ва вице-чемпион Элит лига йўлланмасига эга чиқади.
Қайд этиш керак, “Ал-Наср” жорий мавсум Саудия чемпионати 30-турига қадар 60 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни банд этмоқда. Риёдликлардан бир поғона юқорида “Ал-Ҳилол” 62 очко билан бормоқда.
LiveБарчаси