“Реал” UEFA Суперкубоги олдидан жиддий йўқотишга учради

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Италиянинг “Аталанта” жамоасига қарши UEFA Суперкубоги учун ўйиндан бир кун олдин машғулотларда жароҳат олди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, футболчи бугун, 14 август куни Польша пойтахти Варшавада бўлиб ўтадиган учрашувда қатнаша олмайди.

Камавинга жамоадоши ва ҳамюрти Орельен Чуамени билан машғулотдаги тўқнашуви оқибатида тиззасидан жароҳатланган. Аниқ ташхис ва тикланиш вақти Мадридда ўтказиладиган қўшимча текширувлардан сўнг маълум бўлади.

“Реал Мадрид” UEFA Суперкубогида Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида ўйнайди, “Аталанта” эса ўтган мавсумда Европа лигасида ғолиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Аталанта Эдуардо Камавинга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг