“Манчестер Сити” юлдузи ҳам Саудия клубига ўтади

Спорт

image

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез фаолиятини “Ал-Аҳли”да давом эттиради. Бу ҳақда Саудия клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аллақачон “Ал-Аҳли” 32 ёшли ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришган. Футбол журналисти Бен Жейкобсга кўра, Риёд Маҳрезнинг трансфери кейинги 48 соат ичида расман эълон қилинади ва спортчи клуб учун тиббий кўрикдан ўтгач жамоа сафига қўшилади. 

“Ал-Аҳли” Маҳрез учун 30 миллион фунт (35,1 млн евро) таклиф қилмоқда. Футболчининг ўзига эса йилига 25 миллион фунт (29,2 млн евро) маош ваъда қилинган. Унинг “Transfermarkt” порталида кўрсатилган тахминий нархи эса 20 миллион еврони ташкил этади. 

Маълумот учун, Риёд Маҳрезнинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. У 2022-2023 йилги мавсумда АПЛда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Ал-Аҳли Риёд Маҳрез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made