“Тангем” Ғазодаги болалар учун 38 минг доллар хайрия қилди

Олам

image

“Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем образи билан кўпчиликка таниш бўлган кореялик машҳур актриса Ли Ёнг Э Фаластин-Исроил можароси оқибатида жабрланган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион вон (38,54 минг доллар) хайрия қилди. Бу ҳақда Корея Қизил Хоч ташкилоти Х саҳифасида маълум қилди

Қайд этилишича, Ёнг Э томонидан қилинган хайрия пуллар жабрланган ҳудудлардаги болаларга тиббий ёрдам ва Халқаро Қизил Хоч ҳаракати орқали инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш каби ишларга сарфланади. 

“БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (UNOCHA) берган маълумотга кўра, 20 ноябрь ҳолатига кўра Ғазо секторида ҳалок бўлган 11 078 кишининг 4 506 нафари болалардир. Инфратузилманинг бузилиши ва инсонпарварлик ёрдамига чекловлар туфайли қурбонлар сони ортмоқда”, дейилади хабарда. 

Айтиш жоиз, Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими 22 ноябрда тақдим этган маълумотларда эса Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 828 га етгани қайд этилган. 

Шунингдек, ракета ҳужумлари оқибатида 205 тиббиёт ходими, 22 фуқаро мудофааси ходими ва 62 журналист ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Ғазо секторининг 33 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланган, уларнинг 75 фоизи болалар ва аёллар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бу актриса Ли Ёнг Энинг уруш оқибатида жабрланганларга илк хайрияси эмас, у 2022 йилинг 1 март куни ҳам Украина халқига ёрдам бериш учун 100 миллион вон (ўша вақтдаги курс бўйича 83 минг доллар) хайрия қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин-Исроил хайрия Ғазо Сарой жавоҳири Тангем Ли Ёнг Э

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг