Талабаларнинг контрактни тўлаш муддати узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари талабалари учун тўлов-контракт шартномасини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

“Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун  контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди”, дейилади вазирлик хабарида.

Ушбу муддат қуйидагилар:

•    тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

•    тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

•    табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

•    ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 7 февралдан Ўзбекистоннинг қатор олий таълим муассасаларида анъанавий таълим бошланди. Аммо баъзи ОТМларда офлайн таълим босқичма-босқич тикланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба контракт

Баҳолаганлар

837

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг