Tалабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тизими соддалашади

Жамият

image

Ўзбекистонда талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тизими соддалаштирилади. Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйган

Маълум қилинишича, Ўзбекистон  Президентининг 2023 йил 28 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 16.2-бандида талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизматни жорий этиш белгиланган.  

Бунда:

  • ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутиш.

2023-йил 1-сентябрдан бошлаб давлат олий таълим муассасалари талабаларига ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб беришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.

Бунда:

  • талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўланади;
  • ижара шартномасида икки ва ундан ортиқ талабаларни расмийлаштиришда хонадоннинг майдони ҳар бир талаба учун 12 (ўн икки) метр квадратдан кам бўлмаслиги керак;
  • талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган олий таълим муассасасидан узоқ жойлашган ҳудудлардан келган биринчи босқич талабалари (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган ижара асосида яшайдиган талабалар)га, олий таълим муассасаларига ушбу мақсадларда ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади ҳамда белгиланган тартибда ижара шартномаси тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади;
  • давлат олий таълим муассасалари томонидан ижара ҳуқуқи асосида яшаётган, бироқ ижара тўловлари ушбу қарорда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган талабаларнинг 60 фоизидан ортган қисми учун ойлик ижара тўлови бир қисмини ушбу олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланган мезонлар ва тартиб асосида молиявий имкониятидан келиб чиқиб бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши мумкин.

Ҳужжата талабалар билан тузиладиган турар жой ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали электрон шаклда реал вақт режимида ҳисобга қўйиш белгиланган.

Шунингдек, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари талабаларини ётоқхонага жойлаштириш онлайн шаклда амалга оширилади.

Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизматни жорий этишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқланиб, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилиши қайд этилган.

Бунда:

  • Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар учун Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш жараёнида талабалар турар жойига бўлган эҳтиёжини белгилаш имконияти яратилади;
  • 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб талабалар ётоқхонага жойлашиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали мурожаат қилади;
  • Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга оширишда давлат хизматини кўрсатиш комиссия маблағлари ундирилмайди.

Мақола муаллифи

Теглар

ижара ижара тўлови Tалаба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг