Талабалар контракт пулини қанча муддатда тўлашлари мумкин?

Жамият

image

Ўзбекистонда давлат ОТМлари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Фармонига асосан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

•    ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 бараварга қисқартирилади;

•    Ўзбекистон ОТМларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квота босқичма-босқич 2 бараварга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида ўқувчи барча талабаларга тўлов-контракт учун 10 фоизлик чегирма берилди. Кейин эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг шахси номаълум расмийси чегирма контрактнинг стипендиясиз шаклига нисбатан ҳисобланиши ҳақида баёнот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба контракт

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг