Талаба оёқяланг келса ҳам индамасдан туришимиз керакми? – Жасур Ризаев

Интервью

Маълумки, пандемия боис Ўзбекистонда март ойидан буён олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари онлайн олиб борилмоқда. Бу эса таълимдаги кўплаб камчиликларни – интернетнинг сифатсизлигидан тортиб, айрим ўқитувчиларнинг малакасизлигини кўрсатиб қўйди. Бу орада ижтимоий тармоқларда ҳатто онлайн дарсларда ҳам талабалардан форма талаб қилинаётгани ҳақидаги гаплар тарқалди. Бу гаплар Самарқанд давлат тиббиёт институти билан ҳам боғлиқ. 

Умуман олганда Ўзбекистон олий таълим муассасалари қачонгача таълим сифати, уни ривожлантириш, бозорда харидоргир кадрлар тайёрлаш ўрнига, форма бошқа шунга ўхшаш масалалар билан шуғулланади? Айнан шу савол билан QALAMPIR.UZ Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаевга юзланди. 

Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

Ч.Ш.: — Сиз раҳбарлик қилаётган институт талабаларидан онлайн дарсларда форма талаб қилиняпти деган гаплар тарқалди. Бу қайси мантиққа тўғри келади?

Ж.Р.: — Биласизми, ижтимоий тармоқларда институтда онлайн дарсларда ҳалат кийишни талаб қилишяпти деган маънода жуда кўп гаплар бўлибди. Буни ўқиб, тепа сочим тикка бўлиб, таҳлил қилдим. Деканлар ҳам, масъуллар ҳам бундай эмаслигини айтиб, мени ишонтиришди. Бундай ҳолатлар учраётган бўлиши мумкин. Фарзандларим ҳам келиб, маърузада ҳалат кийиб ўтиришимиз керак экан, деган пайтлари бўлди. Менимча, бу энди бюрократик ёндашув, десам тўғри бўлади.

Таҳр.: Жасур Ризаев сўзида давом этаркан, олий тиббий таълимда оқ ҳалат кийишни талаб қилиш, ёшларда касбий кўникмаларни шакллантириш эканини урғулади. 

Ж.Р.: — Олий тиббий таълимда форма бор. Оқ халат кийилади. Бу кўп талабаларнинг орзуси. Масалан, мен, форма керак эмас деган фикрдан тўлиқ йироқман. Буни ҳам тўғри талқин қилиш керак. Шифокорми халатини кийиши керак-да. Шикокорлик этикети бор. Бунга тўғри келмайдиган нарсаларга қаршиман. Масалан, стоматологларни олайлик. Стоматологнинг узун тирноғи бўлса, қандай қилиб муолажа ўтказади? Менимча, талаб қилишимиз керак. Мисол учун чет эл талабалари бизникиларга нисбатан жуда эркин. Биз ҳам барибир бугунми ё эрта бу нарсага биз ҳам етиб келамиз. Чет элда ресторанга шортикда кирсангиз,к иргизишмайди. Нима учун биз уларни танқид қилмаймиз

Ч.Ш.: — Лекин талабалар орасида “агарда форма хоҳишга қараб дейилса, мен формада ўқишга келаман”, дегувчилар ҳам бўлди.

Ж.Р.: — Биласизми, оддий инсоний этикетлар бор. Нега қиммат ресторанга борсак, шортикда киритмайди. Нима учун биз шўрвани вилкада ичмаймиз? Нега вилкада ейишимиз керак бўлган овқатни қошиқда емаймиз. Aхир, бу оддий этикет. Буни ҳаммамиз тўғри тушунишимиз  керак.

Ҳар нарсада чегара бўлиши керак. Талаба оёқяланг келса ҳам индамасдан тура олмаймиз. Ҳозирги айтаётган гапларимизни тагида битта маъно бор. Биз эртага бўлажак мутахассисларни ҳаётга тайёрлаб беришимиз керак.
                       
Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Жасур Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институти форма

Баҳолаганлар

380

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг