Талаба эшик тақиллатиб, жой қидириб юриши керек эмас – Мусаев ётоқхона муаммоси қандай ечилишини айтди
Жамият
−
03 Март 2021
9474Куни кеча Тошкентнинг Юнусобод туманида 5 нафар талабанинг номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур фожидан сўнг, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев фавқулодда йиғилиш ўтказди. Йиғилиш якунида қабул қилинган қарорлардан бири олий таълим муассасалари проректорларининг лавозим вазифаларини қайта кўриб чиқиб, уларнинг талабалар турар жойи ва ижарада яшайдиган талабалар билан ишлаш тизимини яратиш бўлди.
Аммо бу қарор баъзи саволларни ҳам келтириб чиқармай қолмади. Хусусан, эндиликда ОТМ ўқитувчилари талабаларнинг ўқиши билан боғлиқ бўлмаган ишлар билан банд бўлиб қолмайдими? Бундай ҳолат талабаларга ҳам маъқул келмаслиги турган гап.
Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев бугун, 2 март куни Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган давра суҳбатида шу масала юзасидан фикрларини билдириб, режалар ҳақида маълумот берди.
“Жуда тўғри масала кўтарилди, эртага ҳамма ўқитувчилар ёппасига бориб шу талабалар уйининг инитилизацияси билан шуғулланишни бошламайдими? Йўқ!
Биринчи навбатда битта ОТМда 20 минг талаба бўладиган бўлса, бу билан шуғулланиш иккитагина шу маънавият-маърифат билан ишлайдиган ёки ёшлар етакчиси бўлган ходимга юклаб қўйилади. Табиийки бу ишни амалга ошира олмайди. Энди уни кенгайтириш, албатта, буни штатини кўпайтириш масаласидан бошлаймиз. Бу масалага тизимли ёндашдик. Бу бир марталик иш бўлмайди. Буни тизимли ишга айлантирамиз.
Иккинчиси, талабаларни пропискаси деган муаммо бор. Пропискасида аниқ ҳозирги турган манзили эмас, ўша талабалар уйи деб кўрсатилади. Табиийки ОТМда талабани қаерда туриши, ким билан истиқомат қилиши ҳақидаги маълумот очиқ эмас. Бу билан шуғулланишимиз керак. Нимага мактаб ўқувчилари орасида тарбияси ҳам таълими сифати ҳам баравар, чунки ота-онасининг қарамоғида. Ота-онаси бўлмаса яқин қариндош уруғининг олдида.
Энди ОТМга киргандан кейин бир бошқа жойга ўқишга кириши мумкин, балоғатга етган! Лекин уни уй жойи ҳаммаси назоратдами? Участка профилактика инспектори томонидан назоратга олинганми, ўзи умуман турар жойи ҳозирги кунда санитария нормаларига, ёнғин хавфсизлигига жавоб берадиган жойми йўқми?
Яна бир муаммога тўғри келдик, талаба ижтимоий тоифадаги контингентда. Бу ижарага берадиган одам ҳам унақа катта бир ҳовлисини бермайди. Шундай экан уни уйига бориб иккита малумотини сўрайдиган бўлса “Эеэ сан ҳозир мани маълумотимни солиққа берасан, ман декларация қилишим керак” дейди. Унинг талабадан оладиган маблағи катта бўлмаса. Биз жуда кўп муаммоларга тақалдикки ўзи умуман бу контингентни ёки шу ижтимоий муҳофазадаги шахсларга ўз уй-жойини вақтинча ижарага берган одамлар солиғини тўлаши керакми йўқми? Шунчалик унга берганига раҳмат!
Жуда кўп ОТМ раҳбарлари айтдики: “Бизга руҳсат беринглар, керак бўлса биз ўша кўрпа тўшаги, мебели ёки бирор бир талабанинг яшаши учун, дарс таёрлаши учун керакли бўлган жиҳозларни олиб берайлик. Розимиз. Лекин пулни ишлатишга бизни ҳуқуқимиз йўқ”. Чунки у эртага бу пулни ОТМ учун ишлатгани йўқ-да. Талабани бирор бир жойда яшаб туриши учун ишлатилаётган маблағ”, дейди Мусаев.
Бош вазир ўринбосарига кўра, бу масала бир кунлик иш эмас, жуда оғир иш, чунки ўқиётган ҳозирги кундаги кундузги талабаларнинг сони охирги 4 йил ичида икки баравар кўпайиб кетган. Энди уларни уй жойи билан шуғулланишда алоҳида Президентдан топшириқ тушган. Талабалар ётоқхонасини кўпайтириш бўйича давлат дастури қабул қилинади.
“Уни ҳозир аниқ рўйхати устида ишлаяпмиз. Вилоятлар кесимида, ОТМлар кесимида ҳамда қайси жойда уларни жойлаштириш бўйича. Ундан кейин уни молиявий манбалари. Бу бўйича ҳам топшириқ берилган. Талабаларнинг ётоқхонаси бу ижтимоий проект, меҳмонхона эмас, дам олиб ўтирадиган. Шундай экан уни малум бир қисми шунга пул тикмоқчи бўлган ОТМ бўладими ёки тадбиркор бўладими унга давлат томонидан субсидия бериш масаласи кўриляпти”, дейди Беҳзод Мусаев.
У масаланинг яна бир жиҳатига тўхталиб,ОТМда талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича янги тизим яратилишини таъкидлади. Бунинг учун таълим муассасасида алоҳида бўлим ташкил қилинади.
“Учинчидан, мана ҳозир Ёшлар агентлигини ҳам бунга жалб қилмоқчимиз, чет элда ривожланган ҳостел тизимлари бор, у ерни ўзида талабалар дам олиши учун For Working тизими ва бошқа марказлар жойлашган. У йўналиш ва давлат хусусий шерикчилик, шу билан боғланган ҳолатда ҳам қамров учун бизга етарли рақамлар чиқишига энди маълум бир хонадонларга ҳам муҳтожлик бор.
Бундай ҳолатлар ҳам бор, энди ОТМда умуман янги тизим яратамизки, бу ОТМда биринчи рўйхатдан ўтиши керак. Талаба бошқа шаҳарга ўқишга боргандан кейин у ўзга эшикни тақиллатиб жой қидириб юриши керек эмас. Бу билан ОТМ қошидаги махсус бўлим шуғулланади. Бу махсус бўлимни очишга ҳам молиявий манбасига рухсат берамиз. Эртага талаба танлаши учун кўриши учун расмдан ҳис қилиши учун уни алоҳида дастурий маҳсулини ҳам яратадиган бўлдик. Мен айтмоқчи бўлганим бу комплекс масала. Бир ёқли ёки иккинчи томонлама эмас. Албатта бугун талабалар яшаш шароити номақбул бўлган жойдагиларни биринчи навбатда ажратиб олиб уларни ОТМ раҳбарининг шахсан ўзи назоратга олган ҳолатда мақбул жойга кўчириш. Бу энг биринчи ва тез ҳал қилиниши керак бўлган нарса Лекин бу масалани комплекс 2025 йилгача дастурини қабул қилиш устида ҳукумат ишламоқда ва ҳурматли Президентимизга буни бутун таклифларини ишлаб чиқиб киритамиз”, дейди Беҳзод Мусаев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь