Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ишдан олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ботир Эркинович Зоҳидов вазир этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 23 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Мирзиёев томонидан Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан бу марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди. 

Маълумот учун, Беҳзод Мусаев 2022 йил декабридан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг ўрнига тайинланган Ботир Зоҳидов эса 20 йил давомида банк тизимида ишлаган. У 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йил Тошкент молия институтини, 2008 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.

Марказий банкда валюта айирбошлаш ва конверсион операциялар махсус бошқармаси бошлиғи бўлган. 2017 йил августида Марказий банк раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. 2020 йилда МБ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаган. Шунингдек, пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Беҳзод Мусаев Ботир Зоҳидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made