Россияда фарзанд кўрган талабалар 1000 доллар олиши мумкин

Олам

image

Россиянинг Хабаровск ўлкасида талабаларга фарзандли бўлгани учун 100 минг рубль (тахминан 1000 доллар) миқдорида пул бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҳудуд Хабаровск қонун чиқарувчи думаси сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, минтақа депутатлари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Тўловни олиш ҳуқуқига 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган, олий ёки профессионал таълим муассасаларида кундузги шаклда ўқиётган қизлар эга бўлади.

Билдирилишича, кейинги йилда ушбу ташаббусни молиялаштириш учун 40 миллион рубль ажратиш таклиф қилинмоқда. Бироқ маҳаллий депутатлар ҳозирча тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқмаган.

Депутатларга кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида ҳудудда туғилиш кўрсаткичи 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 309 нафарга кам бўлган. Хабаровск ўлкаси ижтимоий ҳимоя вазирининг ўринбосари Наталья Нелюбинага кўра, ҳудуддаги туғилиш динамикаси бутун Россиядаги тенденцияларга мос келади, бу эса аёлларнинг фарзандли бўлишни кейинги муддатларга суриш қарори билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Бутунроссия демографик конференциясида Россия ҳукуматининг барча аъзолари Россиядаги демографик вазиятни яхшилашда иштирок этиши кераклигини, амалдорлар россияликларни кўпроқ фарзанд кўриши учун рағбатлантириши лозимлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия талаба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг