2 йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан ОТМга қабул қилинади
Жамият
−
28 Июнь
8739Эндиликда Ўзбекистонда касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади. Бу ҳақда бугун, 28 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқотда маълум қилинди.
Қайд этилишича, эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади.
Техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади.
Уларга олийгоҳнинг иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.
Шунингдек, олийгоҳ, вазирлик ва корхоналарга тегишли лабораторияларнинг ягона онлайн платформаси яратилади.
Қайси лабораторияда қандай ускуна бор, улар қандай синовлар қила олади ва қандай қувватларда ишлаяпти, деган саволга жавоб бўлади.
Ёш олимлар тадқиқотлари учун керак бўлган ускуна, бутловчи қисм ва кимёвий воситалар бождан озод қилинади.
LiveБарчаси