Талаба қасддан одам ўлдиришга уринди
Жамият
−
08 Апрель 2019
8828Жорий йилнинг 7 апрель куни соат 01:30 ларда Янгийўл тумани “Ахил” маҳалласида яшовчи, Тошкент давлат аграр университетининг 3 босқич талабаси А.А. шу маҳалладаги “Senyor Pomidor pasta & BBQ” кафеси олдида фуқаро Б.Х. билан рашк сабабли жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан Б.Х.ни қасддан ўлдириш мақсадида юрак соҳасига 2 маротаба, бўйин қисми ва чап сон соҳаларига бир маротаба уриб, тан жароҳатлари етказган. Бу ҳақда Бош Прокуратура расмий каналида хабар қилинди.
Маълум қилинишича шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Б.Х.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Шу куннинг ўзида Янгийўл туман прокуратураси томонидан фуқаро А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 моддаси орқали 97 моддаси 1 қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. А.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь