“Таксичилар, мигрантлар...” Икромов “энг оғриқли” қатламлар ҳақида гапирди
Жамият
−
25 Апрель 2020
13024Пандемия ортидан келган инқироз туфайли халқнинг маълум қатлами, таксичи ва мигрантлар оилаларига катта зарар келди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов MFaktor лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Бизда совет давридан бери мавжуд бўлган эпидемиологик занжир бўйича изоляцияни амалга оширганимиз ютуғимиз бўлди. 15 мартда карантин чоралари бошланди ва 4 кун ўтиб тадбиркорлар учун преференция ва имтиёзлар бериш бошланди. Сўнгра, 3 апрель куни яна тадбиркорларга кўмак берувчи имтиёзлар киритилди. Шу ўринда айтиш жоизки, биз тадбиркорлар қатламини эмас, халқнинг қатламини ҳам ҳисобга олишимиз керак.
Энг зарар кўрган қатлам катта шаҳарларимизда хизмат кўрсатиш, хусусан, таксичилик қилиб пул топганларни олиш мумкин. Қонуний ишлаганми ёки патент олиб ишлаганми кундалик даромади бўлган. Энди, тасаввур қилинг, Сергели ёки Чилонзорда икки хонали квартираси бўлиб, таксини арендага олиб ишласа... Ҳам ойлик арендасига пул тўлаш керак, ҳам уйга қозони қайнаши учун 70-80 минг сўм пул олиб кириш керак. 2-3 нафар боласи бор. Аёли ресторанда фаррош бўлиб ишлайди. Иккаласи ҳам 40 кундан бери уйда ўтириб, пандемия орқали ночор бўлиб қолган оилалар қаторига кириб қолади. Чунки пандемия бўлмаганида иккаласининг қозони қайнаб турганди.
Иккинчи энг кўп зарар кўрган ҳамюртларимизни вилоятларда кўрамиз. Булар 20-30 минг бўлган ишчи-мигрантларимиздир. Энг кўпи Россиядан келган, албатта. Ҳозир улар уйига қайтган ва иши йўқ, чунки чегаралар ёпиқ. Лекин унинг сарҳисоблари бор эди – қанча оиласига жўнатади, қанчасига оиласини боқади.
Учинчи зарар кўрган қатлам бу Россияда ишини йўқотиши натижасида бу ерда маблағсиз қолган оила дейиш мумкин.
Тўртинчи қатлам – пандемия бўладими ёки бўлмайдими шундоқ ҳам камбағал қатламларимиз дейиш мумкин. Бу қатлам ҳақида Президентимиз ҳам январдаги мурожаатида айтиб ўтди”, дейди Икромов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь