Тахтақорача довонида транспорт ҳаракати тикланди

Жамият

image

Аввалроқ Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятларини боғлайдиган Тахтақорача довони автомобиллар қатнови учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфссизлиги бош бошқармаси довонда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Тахтақорача довонида қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида музламалар ҳосил бўлгани сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди. 

Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тахтақорача

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг