“Свет” йўқлигидан норози аёл “электросет” ходимига пичоқ билан таҳдид қилди (видео)
3-саҳифа
−
17 Январь 2023
21546Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси таъминотида узилишлар сабабли жанжал кўтаргани, аёл киши корхона ходимига пичоқ билан таҳдид қилгани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳодиса Қашқадарё вилоятида содир бўлгани айтилган. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Аниқланишича, ушбу ҳодиса Қашқадарёда эмас, Тошкент вилоятида содир бўлган.
Кеча, 16 январь куни Чирчиқ шаҳар электр таъминоти корхонасининг диспетчерлик пунктида бир гуруҳ аҳоли электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганидан норозилик билдирган. Норозилик вақтида 35 ёшли аёл безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган электр таъминоти корхонаси монтёрига қаршилик кўрсатиб, ўзидаги ошхона пичоғи билан уни ўлдирмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида аҳоли электр энергия йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси