Чирчиқда аҳоли “свет” йўқлиги учун йўлни тўсиб қўйди (видео)
3-саҳифа
−
17 Январь 2023
25523Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида аҳоли электр энергия йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, кеча, 16 январь куни Чирчиқ шаҳрида электр энергиясидаги узилишлар туфайли “Ҳумо” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар, асосан аёллар норозилик билдириб, йўлни тўсиб қўйган.
Воқеа жойига шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов етиб келиб, аҳолидан узр сўраган ва электр энергияси тикланишини ҳоким шахсан назорат қилган. Шундан 40 дақиқа ўтиб, аҳоли электр энергияси билан таъминланган. Маҳалладаги эски трансформатор таъмирланган, шунингдек, янги трансформатор олиб келинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида аҳоли электрда узилишлар бўлаётганидан шикоят қилиб, электр тармоклари корхонасида жанжал кўтаргани ҳақида хабар берилганди.