Суюлтирилган газ етказиб беришда давлат монополияси тугатилади (видео)
Жамият
−
16:24 1119 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев илгари давлат монополиясида бўлган суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда бугун, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда сўз очди.
Қайд этилишича, мамлакатда 3 миллион 800 минг хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Илгари давлат монополиясида бўлган мазкур таъминот тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий қилинмоқда.
Тадбиркорлар иштирокидаги пилот лойиҳа Андижон вилоятида бошланган. Келаси йил суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасини республика бўйлаб хусусий секторга бериш мақсад қилинган.
Президент бу жараёнда таъминот узлуксизлиги, хавфсизлик ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифати энг муҳим мезон бўлишини таъкидлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь