Сувайш канали Ever Given’ни қачон озод қилиши маълум бўлди 

Олам

image

Аввалроқ, Сувайш канали раҳбарияти жорий йилнинг март ойида каналга тиқилиб қолган Ever Given контейнер кемаси эгаси билан келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.  

Маълум бўлишича, мусодара қилинган кема жорий йилнинг 7 июль куни каналдан чиқиб кетади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берган. Таъкидланишича, шу куни Сувайш канали маъмурияти ва кемага эгалик қилувчи компания ўртасида битим имзолаш маросими бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Хитойдан Роттердамга кетаётган 400 метр узунликдаги Ever Given кемаси Сувайш каналининг 151-километрида саёзликка ўтириб қолганди. У орадан 6 кун ўтибгина сувга қайтарилди. Канал тўсилиб қолганида 400 дан ортиқ кемадан иборат навбат юзага келди. 

Канал раҳбарияти кема эгасидан етказилган зарар учун 916 миллион доллар миқдорида товон пули тўлашни ҳамда контейнер кемасини қуруқликдан олиб чиқиш харажатларини талаб қилганди. Май ойида канал раҳбарияти гаров сифатида 200 миллион доллар нақд пул билан тўланиши шарти билан товон пули миқдорини 550 миллион АҚШ долларигача камайтиришга рози бўлганди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, кемага эгалик қилувчи компания сув йўлига етказилган зарар учун 540 миллион доллар товон пули тўлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

кема Сувайш

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг